Жиззах вилоятида фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отрядларининг тайёргарлиги ўрганилди. Ушбу тадбирда шахсий таркибнинг амалий тайёргарлиги ва тезкор ҳаракат қилиш қобилияти баҳоланди. Шу билан бирга, тиббий жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаб бериш ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Manba: UzA