“Жадидлар изидан” республика танловининг ғолиблари Берлин ва Гамбург шаҳарларида илмий ва маданий учрашувларда иштирок этдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Германияда Туркистон адабиёти” лойиҳаси аъзолари ҳам тадбирларда бор эди. Муҳокамалар натижасида маданият ва илм-фан алмашишини кучайтиришга қаратилган фикрлар билдирилди.

Manba: UzA