Президентнинг 30 июн — Ёшлар куни муносабати билан ўтказган учрашуви давомида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Гуруҳ маҳаллий ёшлар билан биргаликда янги имкониятлар ва ташаббусларни муҳокама қилди. Мамлакатимиз ёшларига янгиликлар ва имкониятларни етказишга ва уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган тайёргарлик давом этмоқда.

Manba: UzA