Сирдарё вилоятида мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Гимнастикага илк қадам” фестивали бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирда вилоятнинг турли шаҳар ва туманларидан иқтидорли тарбияланувчилар иштирок этиб, ўз маҳоралари ва гимнастикага бўлган қизиқишларини намоён этдилар. Фестиваль ёш спортчилар учун давлатимизда соғлом миллатни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, уларнинг келажаги учун янги дунё эшикларини очади.

Manba: UzA