Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга АҚШ мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бу йил АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги нишонланмоқда ва Мирзиёев ўз табрикларида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни эслатиб ўтди. У, шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан Трампга эзгу тилакларини билдирди.
Manba: Xabar.uz
