Ўзбекистоннинг профессионал бокс федерациясида навбатдан ташқари конференция ўтказилди. Унда федерациянинг янги режалари, боксчиларнинг савиясини ошириш ва халқаро мусобақаларда миллий терма жамоа иштироки ҳақида муҳокама қилинди. Конференцияда қатнашган мутахассислар бокс спортини ривожлантириш учун янгича усулларни таклиф этдилар.
Manba: UzA
