Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюриб, давлат хизматлари ва рақамли бошқарувни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳокимлик биносида "ягона дарча" тамойили асосида ташкил этилган хизматлар намойиш этилди. Шунингдек, Президентга ҳокимлик билан бир қаторда бешта давлат ташкилотининг фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Manba: Xabar.uz