Бугунги кунда глобаллашув жараёнлари дунё аҳолиси олдида иқтисодий ва технологикдан ташқари маънавий ва цивилизациявий вазифаларни ҳам олиб келмоқда. Бошқа мамлакатларда кузатилган зиддиятлар, экстремизм ва радикализм хавфи, маънавий қадриятларнинг емирилиши жаҳон ҳамжамиятини чуқур ўйлашга маҳкум этмоқда. Барқарор тараққиёт учун эса, тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат энг муҳим омиллардир.

Manba: UzA