Қўшма Штатларда кузатилган аномал иссиқ сабабли камида 25 киши ҳаётдан кўз юмди. Ню-Жерси штатида энг кўп ўлим ҳолатлари – 22 нафар, уларнинг аксарияти 30 ёшдан 80 ёшгача бўлган шахслар. Иллинойс штатининг Кук округида ҳам бир ўлим ҳолати тасдиқланган, шунингдек, Миссисипида 74 ёшли эркак иссиқдан қурбон бўлган.
Manba: Xabar.uz

